• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 7 августа 2023

Ўзбекистон терма жамоаси II МДҲ ўйинларида 26 та медални қўлга киритди

МДҲ давлатларининг иккинчи ўйинларида Ўзбекистондан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

437
0
МОҚ

4-14 август кунлари Беларуснинг 11 шаҳрида II МДҲ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Уларда Ўзбекистон, Россия, Беларус, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистондан икки мингдан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Меҳмон сифатида Осиё, Африка ва Америка қитъаларининг 13 та давлати иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон спортчилари 6 та олтин, 9 та кумуш ва 11 та бронзадан иборат 26 та медални қўлга киритишди.

Ўзбекистонлик спортчилар оғир атлетика билан бирга пляж волейболи, енгил атлетика, отиш ва бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўйинларни бугун Беларусда бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов кузатиб бормоқда. Умумий ҳисобда мамлакат делегацияси таркибида 22 спорт тури бўйича 300 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

437
0