• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 7 августа 2023

Тошкентдаги Пучон университети 2023-2024 ўқув йили учун кундузги бўлимга қўшимча қабул эълон қилди

Аризаларни жорий йилнинг 1 август кунидан 28 август санасигача топшириш мумкин.

295
0

Факультетларда таълим тизими:

Мактабгача таълим (кечки бўлим / кундузги бўлим, 3+1)

1. 3 йиллик ўқиш якунида Тошкент шаҳридаги Пучон университети бакалавр дипломи ва Корея Республикасининг Пучон университети Associate Degree дипломи берилади;

2. Талабанинг хоҳишига биноан, 4-босқичда Жанубий Кореяда ўқишни давом эттириши ва Корея Республикасининг Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Архитектура (3+1)

1. 3 йиллик ўқиш якунида Корея Республикасининг Пучон университети Associate Degree дипломи берилади;

2. Тошкент шаҳридаги Пучон университетида бакалавр даражасини олиш учун талаба ўқишни 4-босқичда Тошкент шаҳрида давом эттириши керак;

3. Корея Республикасининг Пучон университетида бакалавр дипломини олиш учун талаба Жанубий Кореяда 4-босқичда ўқишни давом эттириши керак.

Корейс тили ва менежмент (2+2)

1. 2 йиллик ўқиш якунида Корея Республикасининг Пучон университети Associate Degree дипломи берилади;

2. Тошкент шаҳридаги Пучон университетида бакалавр дипломини олиш учун талаба Тошкент шаҳрида 2 йиллик ўқишни давом эттириши керак;

3. Корея Республикасининг Пучон университетида бакалавр дипломини олиш учун талаба Жанубий Кореяда 2 йиллик ўқишни давом эттириши керак.

Диетология ва нутрициология (3+1)

1. 4 йиллик ўқиш якунида Тошкент шаҳридаги Пучон университетининг бакалавр дипломи берилади;

2. Талабанинг хоҳишига биноан, 3-босқичдан сўнг талаба Пучон университетига (Корея Республикаси) ўқишни кўчириши ва Корея Республикасининг Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Ахборот технологиялари (2+2)

1. 4 йиллик ўқиш якунида Тошкент шаҳридаги Пучон университети бакалавр дипломи берилади;

2. Талабанинг хоҳишига биноан, 2-брсқичдан сўнг талаба Пучон университетига (Корея Республикаси) ўқишни кўчириши ва Корея Республикасининг Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Мультимедиа ва ўйин контенти (2+2)

1. 4 йиллик ўқиш якунида Тошкент шаҳридаги Пучон университети бакалавр дипломи берилади;

2. Талабанинг хоҳишига биноан, 2-босқичдан сўнг талаба Пучон университетига (Корея Республикаси) ўқишни кўчириши ва Корея Республикасининг Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Электрон бизнес (2+2)

1. 4 йиллик ўқиш якунида Тошкент шаҳридаги Пучон университети бакалавр дипломи берилади;

2. Талабанинг хоҳишига биноан, 2-курсдан сўнг талаба Пучон университетига (Корея Республикаси) ўқишни кўчириши ва Корея Республикасининг Пучон университети бакалавр дипломини олиши мумкин.

Керакли ҳужжатлар рўйхати:

• Онлайн ариза (bucheon.uz);

• Паспорт / ID-карта нусхаси;

• Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг/лицей (коллеж)ни тугатганлиги тўғрисидаги диплом ёки ўқиш жойидан маълумотноманинг нусхаси (агар ҳужжатларни топшириш вақтида абитуриент битирувчи синф ўқувчиси бўлса);

• Ҳужжатлар учун фотосурат (3х4) – 1 дона;

• Рўйхатдан ўтиш тўлови: 300 000 сўм (Рўйхатдан ўтиш тўловини нақд пулда/карта орқали (университетда), университет маълумотлари ёки Payme иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Рўйхатдан ўтиш тўлови қайтарилмайди).

Ҳужжатларни офлайн ёки онлайн тарзда топшириш мумкин:

• Ҳужжатларни офлайн тарзда топшириш Чилонзор туманида жойлашган асосий кампусда амалга оширилади;

• Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш Пучон университети сайтида (bucheon.uz) амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари санаси:

• Тест синови: 2023 йил 30 август;
• Суҳбат: 2023 йил 31 август.

*Тест синов саналари ўзгариши мумкин.

Боғланиш учун маълумот:

Қабул комиссиясининг манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 17-мавзе, Қатортол-2 кўчаси, 38А-уй (эски Ю.Ражабий номидаги педагогика коллежи).

Телефон: +998 78 150 40 02, +998 95 196 36 01.

Консультация учун иш вақти: душанба – жума, 10:00-17:00.

Тошкент шаҳридаги Пучон университетининг қўшимча фаолияти:

• Тошкент шаҳридаги Пучон университети қошидаги болалар боғчаси ва бошланғич мактаби, +998 77 253 02 28;

• Тошкент шаҳридаги Пучон университети қошидаги лицей, +998 77 264 21 28;

• Тошкент шаҳридаги Пучон университети магистратура дастури, +998 95 799 15 51;

• Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш курслари, +998 95 799 15 51.

Реклама ҳуқуқи асосида

295
0