Тожикистоннинг Хатлон вилоятида жойлашган Кўлоб шаҳрида юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” Ахборот агентлиги республика президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 6 август куни кечқурун содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси тормоз ишламай қолгани сабаб бошқа автомобиллар ва уйларга бориб урилган.
“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 10 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 14 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди”, — дейилади хабарда.