Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда кўлга чўкиб кетгани айтилган “участковый”нинг жасади топилди

У 6 кун аввал Миришкор туманидаги кўл ҳудудида дом-дараксиз йўқолганди.

506views0replies
0

Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот котиби Соҳиб Ваитов

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га берган маълумотига кўра, 30 июль куни соат 21:35 ларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ИИБ профилактика инспектори Ж.Эшпулатов Миришкор тумани ҳудудида жойлашган “Сечанкул” номли кул атрофида бедарак йўқолганлиги ҳақидаги хабари келиб тушган.
Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот котиби Соҳиб Ваитов
Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот котиби Соҳиб Ваитов
Ижтимоий тармоқда инспектор кўлга чўмилгани тушиб, чўкиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Хабарларга кўра, ходим танишлари билан ишдан ташқари вақтда кўл ҳудудига дам олиш учун борган.
15 нафар ФВБ қутқарувчиларининг ёрдами билан кеча, 4 август куни кўлдан инспекторнинг жасади олиб чиқилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
506views0replies
0

Комментарии