Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ Андижонда ва Тошкент вилоятида университет ходимларини пора билан ушлади — видео

Андижон давлат университетининг ходими ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи ва яна бир ходими пора эвазига фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлишган.

1324views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони мазкур олий ўқув юртининг “Биология” йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бундан ташқари, Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи 2 нафар фуқаронинг Россия олий ўқув юртидаги ўқишини ўзи фаолият юритаётган университетга кўчириб бериш ва 2 нафар фуқарога инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификат олиб бериш эвазига 10 100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси фуқарони ушбу олий ўқув юртининг мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1324views0replies
0

Комментарии