Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанддаги тўйхонада 41 киши егуликдан заҳарланди

Аниқланишича, тўйда бир кун аввалги салатлар дастурхонга тортилган. Беморлар шифохонага ётқизилган.

285views0replies
0

UzNews.uz

Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30 да Ургут туман Жарқишлоқ  маҳалласидаги “Тошпўлат ота” тўйхонасида 2023 йил 3 август куни ўтказилган тўй тадбирида иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10:45 га қадар “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохоналарда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Барча беморлар ўз касалликларини 3 август куни куннинг иккинчи ярмида “Тошпўлат ота” тўйхонасида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида, тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал яъни, 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланди.
Тиббиёт ходимлари тoмонидан тўй тадбирида иштирок этганларни аниқлаш мақсадида уйма-уй юриб суриштириш ўтказилиб, касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаролар туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда деб баҳоланмоқда, оғир беморлар йўқ. Ушбу ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олинган.
285views0replies
0

Комментарии