Поиск
RUUZ

Происшествия

Намангандаги Чортоқ деҳқон бозорида йирик ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин натижасида 250 квадрат метр майдонда дўкон ва савдо расталарининг ичида бўлган маҳсулотлар ёниб кетган.

275views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган ФВБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, бугун, 5 август куни соат 03:39 да Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига Чортоқ тумани "Наманган" МФЙ Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган “Chortoq Tourist Trade Center” МЧЖ худудида жойлашган очиқ расталарда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан соат 03:44 да ёнғин қутқарув экипажи жойига етиб бориб, соат 04:05 да ўраб олинди ва соат 04:20 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида, 34 та очиқ расталар ҳамда 5 та ёпиқ дўконларнинг 250 кв.метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ёнғин қутқарувчилари томонидан 4000 кв. мeтр жой сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
275views0replies
0

Комментарии