Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги энг ифлос сувли каналлар номи маълум қилинди

Ўзгидромет Тошкентдаги сув объектларида ер усти сувларидан намуналар олиб, текширув ўтказди.

569views0replies
0

UzNews.uz

2023 йил 2 август куни сув ифлосланиши индекси бўйича (SII) кимёвий ифлослантирувчилар миқдорини аниқлаш учун ер усти сувларидан намуналар олинди ва таҳлил қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Натижалар қуйидагича:
— Бўзсув канали — Телеминора ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилди – 1,6 REM. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,34 11,34 mgO/2l . Сув сифати II синф тоза сувлар, SII- 0,73.
— Қорасув канали — Фурқат боғи ҳудудида. Нитритли азот бўйича – 1,05 REM, фенол бўйича – 6,0 REM, мис бўйича 2,2 REM концентрациялар ортиши қайд этилди. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси -11,33 mgO/2l. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, CIII - 1,87.
— Салар канали — Экопаркдан қуйида. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилди – 4,6 REM. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси - 8,36 mgO/2l. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII - 1,28.
— Анхор канали — Кичик ҳалқа йўлидан қуйида. Нефть маҳсулотлари бўйича – 7,4 REM, мис бўйича 1,2 REM концентрациялар ортиши қайд этилди. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси – 11,32 mgO/2l. Сув сифати III синф ўртача ифлосланган сувлар, SII – 1,68.
— Бўрижар канали — Magic city боғи ҳудуди. Мис бўйича концентрациялар ортиши қайд этилди – 1,4 REM. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси - 10,76 mgO/2l. Сув сифати II синф тоза сувлар, SII – 0,54.
Олдинги ҳафта билан солиштирилганда Тошкент шаҳридаги каналлар ва Тошкент вилояти сув омборларидаги сув сифати  муҳим ўзгаришларга дуч келмади.  Сув ифлосланиши индекси (SII) бўйича қабул қилинган таснифга мувофиқ Тошкент шаҳар каналлари II ва III синфларга тегишли бўлиб, тоза ва ўртача ифлосланган сувларга тўғри келади.
Маълумот учун, сув ифлосланиши индексидан (SIII) - ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун фойдаланилади. У нафақат сув сифатини турли сув объектларида солиштиришга, балки сув сифатини вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.
569views0replies
0

Комментарии