Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада Умра йўлланмасини тайёрлаб беришини айтиб, $21 мингни ўзлаштирган шахс ушланди — видео

У фуқаро билан Telegram орқали хабарлашиб, 25 дона йўлланма тайёрлаб беришни ваъда қилган.

483views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Маълум бўлишича, номаълум шахс ушбу фуқаро билан Telegram'да гаплашиб, Умра зиёратига 25 дона йўлланма тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бироқ банк картасига 21 050 АҚШ долларини тушириб олгандан сўнг, яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширган.
Аниқланишича, пулларни ўзлаштирган шахс 1996 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Олтиариқ туманида яшовчи ушбу шахс Фарғона вилоятида қўлга олинган.
Ҳозирда ушланган шахснинг Тошкент шаҳри ҳудудида содир этилиб, фош этилмасдан қолган бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда,- дейилади хабарда.

483views0replies
0

Комментарии