Поиск
RUUZ

Общество

Рўйхатдан ўтмаган ёки сохта ҳужжатлар билан ишлайдиган майнинг фермалар 50 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Сенаторлар крипто-активлар муомаласи соҳасида хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга ноқонуний қазиб олиш учун жарима ва давлат божини жорий этишни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар.

195views0replies
0

ТАСС / Иллюстрация

Сенатнинг 43-ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларга крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Майнингни рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида жарима қўлланилиши белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, майнинг-пул, крипто-депозитарий, крипто-дўкон фаолиятларини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган янги фаолият тури сифатида ҳам қўшилмоқда.
Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилиб, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олаётган юридик шахслар учун давлат божи жорий этилиб, унинг миқдори ва тўлов тартибини белгилаш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига берилмоқда.
195views0replies
0

Комментарии