Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон 2030 йилгача 33 та сув танқис ҳудудлар қаторига тушиб қолиши эҳтимоли бор

Экспертлар мамлакатда 7 млрд куб метр сув танқислиги юзага келиши мумкинлигини маълум қилишган.

235views0replies
0

ekolog.uz

Экспертлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистонда 7 млрд куб метр сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор. Бу эса мамлакатнинг 33 та сув танқис ҳудудлар қаторига тушиб қолишига олиб келади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Тоҳир Ҳайдаров Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида маълум қилди.
“Сув танқислиги Ўзбекистон учун йилдан-йилга долзарблашиб бормоқда. Ёғингарчиликнинг камлиги ва аномал иссиқ кўплаб сув омборларининг бўшаб қолишига олиб келмоқда”, — деди Тоҳир Ҳайдаров.
Унинг қайд этишича, ҳозирги кунда сувдан оқилона фойдаланиш, соҳанинг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳ тузилиб, масала бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Унда анъанавий суғориш усулларидан воз кечган ҳолда сув тежовчи технологияларини қўллашни янада кенгайтириш, соҳада илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш, мазкур йўналишдаги қонун ва қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни такомиллаштириш масалалари кўзда тутилган.
235views0replies
0

Комментарии