Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда 17 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди

У 11 кун аввал уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган. Қизни топганларга 5 млн сўм пул мукофот ваъда қилинган.

523views0replies
0

Самарқад вилояти ИИБ

Сирдарё вилояти Ховос туманида 17 яшар ўқувчи қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ховос тумани "Бинокор" маҳалласи Бинокор кўчасидаги уйларнинг бирида яшаган 2006 йилда туғилган қиз жорий йилнинг 24 июль куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см, сочи узун, кўзлари қора ва юмалоқ, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда, юзи чўзинчоқ, буғдой рангли. Эгнида оқ рангли аёллар кўйлаги бор, оёғида кўк рангли "тапочка" бўлган.
Ушбу қиз ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган: 102, 91-807-77-37, 97-331-74-18, 67-225-55-52.
"Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 5 млн сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади", - дейилади хабарда.
523views0replies
0

Комментарии