Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 26 ёшли аёлнинг эгизак чақалоқлари туғруқхонада вафот этган

Акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабаб, дея айтилаётган ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

433views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг 6-сонли туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли эгизак фарзандлари вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси расмий баёнот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июнь куни 26 ёшли аёл Д.Ш. 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқларни дунёга келтирган.
Иш ҳужжатларига кўра, 23 июнь кунида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёл Д.Ш.нинг фарзандлари Я.Турғунова ва Я.Турғуновалар вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда,- дейилади хабарда.

433views0replies
0

Комментарии