Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда кредитга машина етказиб беришни ваъда қилиб, 200дан ортиқ фуқарони алдаганлар ушланди

Улар фуқаролардан умумий 14 млрд сўмни қабул қилиб олиб, 3 млрд сўмга яқин пулни "еб юборган".

528views0replies
-1

Иллюстрация / UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида фуқаро У.П. ва бошқалар 2022 йилда "И.А." ва "А.А." МЧЖни ташкил этиб, 188 нафар фуқарога муддатли тўлов асосида автомашина етказиб беришни ваъда қилган. Натижада лизинг шартномаси асосида жами 9,8 млрд сўмини дастлабки тўлов сифатида қабул қилиб олган. Бироқ шундан 138 нафар фуқарога автомашина олиб бермасдан, мижозларнинг жами 946,2 млн сўмини пластик карталарига ўтказиб, нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Худди шундай, "С.Р." МЧЖ масъул шахслари 98 нафар фуқаро билан муддатли тўлов асосида автомашина етказиб бериш бўйича тузилган лизинг шартномаси асосида жами 4,7 млрд сўмни дастлабки тўлов сифатида қабул қилиб олган. Шундан 1,5 млрд сўмни МЧЖни норасмий бошқариб келган Н.Т. ва бошқаларнинг пластик карталарига ўтказиб, нақдлаштириб олган.
Қолаверса, 462 млн сўмни "Р.А." МЧЖнинг низом жамғармасини шакллантириш учун ўтказиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) ва 243-моддаси(жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

528views0replies
-1

Комментарии