• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
4 августа 2023

Республиканинг қатор ОТМларига янги ректорлар тайинланди

Келтирилишича, педагогика ва тиббиёт университетлари ректорлари алмашган.

1114
0
UzNews.uz

"Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабарига кўра, мазкур тайинловлар ҳукуматнинг 3 августдаги 329-сон қарори билан амалга оширилган.

Унга кўра:

Худайназар Бекназарович Юнусов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори этиб;

Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори этиб;

Гафурджан Исраилович Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университети ректори этиб;

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланган.

Аввалроқ, Термиз ва Урганч давлат педагогика институтига ҳам янги ректорлар тайинланган эди.


1114
0