Поиск
RUUZ

Реклама

Молиявий эркинлик сари йўл: Payme хориж бестселлерини ўзбек тилига таржима қилди ва уни вилоятлар бўйлаб бепул тарқатди

Payme компанияси Asaxiy Books билан биргаликда молиявий саводхонлик бўйича энг яхши китоблардан бирининг ўзбек тилига таржима қилинган талқинини нашр этди.

206views0replies
0

Payme тўлов хизмати Asaxiy Books интернет-дўкони билан биргаликда хориж бестселлери бўлган «Латте омили. Молиявий эркинликнинг учта сири» китобининг ўзбек тилига таржимасини 5 000 нусхада чоп этди. Китоблар республиканинг барча ҳудудларида Ёшлар ишлари агентлиги ва Марказий Банк томонидан ташкил этилган очиқ маърузалар доирасида тарқатилди.
Ушбу ташаббус пул маблағларини самарали бошқаришни ўрганишни истаган ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Таниқли америкалик тадбиркорлар Дэвид Бах ва Жон Дэвид Манн томонидан ёзилган «Латте омили» молиявий саводхонлик соҳасидаги бестселлер ҳисобланади.
Китобда муаллифлар кундалик кичик харажатлар қандай тўпланиши ва моддий фаровонликка сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги кузатувлари ва тажрибалари билан ўртоқлашади. Тадбиркорлар одамларга молияларини бошқариш ва молиявий муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган амалий маслаҳатлар ва стратегияларни таклиф қилишади. Китобда пул маблағларини онгли равишда истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.
Payme ёшларга молиявий саводхонлик бўйича қимматли билимларни мутлақо бепул олиш имкониятини бериш орқали ижтимоий масъулиятни намоён этди. Молиявий таълимнинг яхшиланиши одамларда пулга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиради, бу эса ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради.
Компания илова ичида яратилган платформа – Payme Mahalla туфайли ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Бу ерда мунтазам равишда «миссиялар» бошланади, фойдаланувчилар эса пул ўтказмалари ва илова ичидаги тўловлар орқали тўпланадиган балларни қўшишлари мумкин. Балларни йиғиш тугагандан сўнг, компания топшириқни амалга оширишни бошлайди.
Шундай қилиб, Наманган ва Қорақалпоғистоннинг чекка туманларидаги мактаблар учун замонавий компьютерларни сотиб олиш бўйича учта миссия муваффақиятли якунланди. Жами 100 дан ортиқ қурилмалар тақдим этилди ва бу 4500 дан ортиқ ўқувчиларга сифатли таълим олиш учун янги имкониятлар яратишга имкон берди.
Payme Mahalla – хайрли ишлар қилишнинг қулай усули.
Payme иловасини iOS ва Android тизимлари орқали юклаб олиш мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
206views0replies
0

Комментарии