Йил давомида IMG бутун Марказий Осиё бўйлаб транспортнинг сунъий йўлдош мониторингини бошқаларга нисбатан фаолроқ ривожлантиришга эришди, шу билан бирга ҳудуддаги ўнлаб компаниялардан ўзиб кетиб, 1-ўринни олди.
IMG дан транспорт мониторинги GPS-тизимлари – бу харажатларни оптималлаштириш ва автопарклардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга мўлжалланган тайёр ечимлардир.
International Monitoring Group компанияси 13 йил давомида 37 000 дан ортиқ транспорт воситалари эгаларига энг юқори иш унумдорлигига эришишда, ҳамда бутун автопаркдан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ёрдам берди.
«Биз меҳнатимизга берилган юқори баҳо учун чет эллик ҳамкорларимиздан миннатдормиз. Бизнинг катта жамоамиз ғалабадан руҳланди, биз куч олдик ва янги жасоратларни амалга оширишга тайёрмиз. Иш фаолиятимизни олиб борган йиллар давомида биз уланган транспорт воситаларининг сони бўйича Ўзбекистондаги энг йирик компанияга айландик, ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйдик, ўзимизнинг хусусий, кенгайтирилган шериклик тармоғимизни туздик. Компаниядаги ҳар бир мутахассиснинг ишга касбий ёндашувисиз муваффақиятли ривожланишнинг имкони бўлмас эди», – дейилади компания хабарида.
Ўзбекистоннинг 1500 дан ортиқ йирик корхоналари тизимга баҳо беришди ва ундан фойдаланишмоқда, масалан: Навоий КМК, Олмалиқ КМК, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Ўзбекнефтегаз, Ўзбекистон Темир Йўллари, UzAvto Motors, MAN Auto-Oʼzbekiston, Самарқанд автомобиль заводи, UzXCMG, Posco Textile, Grand Road Tashkent, Durable Beton, Hyper Partners, Трансйўлқурилиш, Mediapark, Avtotest, Enter Engineering, Asia Trans Gas, Uzbekistan GTL, Тrest 12, AKFA, Ekopen, Pure Milky, Musaffo, Kamilka, Ucell, Perfectum, UMS, East Telecom, MAN Logistic Service, Radioaloqa, радио эшиттиришлари ва телевидение маркази, Ўзмелиомашлизинг, All Leasing, Taiba Finance Leasing, Artum Leasing Group, Asaka Trans Leasing, Uzbek Leasing, British American Tobacco, ООН, АБР, Uzum Market ва бошқалар.
IMG: бизнесни бошқаришга замонавий ёндашув.
Реклама ҳуқуқи асосида