• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 августа 2023

Намангандаги уй боғчаларнинг бирида 15 нафар бола тортдан заҳарланди

Болалар ота-оналар томонидан туғилган кун учун олиб келинган сифатсиз торт ширинлигини истеъмол қилган.

3 августа 2023
341
0
Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Намангандаги уй боғчасида 15 нафар бола заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 июль куни Уйчи туманидаги "Гулшан" оилавий нодавлат МТТнинг 15 нафар тарбияланувчиси сифати тез бузилувчи маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида ошқозон-ичак фаолияти функцияси бузилиши, овқат токсикоинфекциясида гумонланиб, туман тиббиёт бирлашмасининг болалар юқумли касалликлари бўлимига ётқизилган.

Ўрганишлар давомида муассаса тарбияланувчиларининг ота-оналари томонидан фарзандининг туғилган куни муносабати билан сифатсиз торт ширинлиги олиб келинганлиги ва у тарбиячи томонидан ўзбошимчалик билан болаларга берилгани аниқланган.

Шифохонада болаларга зарур муолажалар кўрсатилиб, ўша куннинг ўзида 13 нафарининг ҳолати яхшиланган ва уларга уйларига кетишлари учун рухсат берилган. 2 нафар болага эса бутунлай соғайганидан кейин, 26 июль куни жавоб берилган.

"Ҳозирда болаларнинг ҳаммаси ўзини соғлом ҳис қилиб, "Гулшан" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига қайтарилган",- дейилади хабарда.

3 августа 2023
341
0