• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 августа 2023

Навоийда 14 дона қўлбола усулда тайёрланган портловчи моддалар савдосига чек қўйилди

Фуқаро бу орқали ноқонуний олтин қазиб олиш ишларига "шерик" сифатида қўшилишни кўзлаган.

293
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Фуқаро Ш.А. фуқаро К.Ҳ.га олтин конларида ноқонуний равишда олтин заррачалари мавжуд қумларни қазиб олишда портлатиш ва олтин қазиб олиш ишларига "шерик" сифатида қўшиш эвазига, портловчи моддалардан қўлбола усулда тайёрланган 14 дона қурилмани берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий моддаларнинг, портлаш воситаларининг ёки портлаш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳужжатлар терговга тегишлилиги бўйича юборилган.


293
0