• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 августа 2023

Хитойдан Ўзбекистонга жўнатилган почтада 75 кгдан ортиқ "прегабалин" кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланган

6 нафар ўзбекистонлик шахс гиёҳвандлик моддалари савдоси билан аввалдан шуғулланиб, уларнинг қадоқлаш учун мўлжалланган лабораторияси ҳам бўлган.

373
0

ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Аниқланишича, "прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Хусусан, 2 та ҳолатда Хитой давлатидан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда уларнинг ичида полиетилен пакетларга солинган, оқ рангли, кукунсимон, ҳидсиз моддалар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказилган.

Натижада ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 75 кг 373 граммни ташкил этиб, улар "прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддаси эканлиги аниқланган.

Лекин жўнатмаларга доир ҳужжатларда юк эгалари "прегабалин" моддасининг ҳақиқий номини яшириб, гўёки косметик хом-ашё сифатида кўрсатишган.

Тезкор тадбир давомида ушбу жўнатмаларни жиноий гуруҳ вакили қабул қилиб олган вақтида ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

Қолаверса, улар томонидан ижарага олинган хонадонда эса кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория борлиги аниқланган.

Таъкидланишича, ушбу манзилда "прегабалин" моддаси бўш капсулаларга қадоқланиб, сўнгра ижтимоий тармоқлар орқали унинг сотуви йўлга қўйилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

373
0