Поиск
RUUZ

Медицина

Эндиликда хусусий тиббиёт муассасаларида клиник ординатура бўйича мутахассислар тайёрланади

Клиникаларнинг вазирликка тақдим этадиган тақдимнома ва ҳужжатлари маълум қилинди.

254views0replies
0

Юқори малакали илмий-амалий кадрлар потенциали мавжуд, замонавий моддий-техник базага эга ва клиник ординаторларни ўқитиш бўйича таълим дастурлари бор хусусий клиникаларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, клиник ординатура бўйича мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг учун мутахассис тайёрлаш истагини билдирган ва меъёрий ҳужжатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ талаб ва шартларга жавоб берадиган хусусий клиникалар вазирликка талабнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Қайд этилишича, вазирлик қошидаги махсус комиссия томонидан ушбу талабномалар йиғилиб, умумлаштирилади ва тўлиқ маълумот муҳокамага тақдим қилинади.
Комиссия хулосасига мувофиқ унинг аъзолари томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган шарт ва талабларга мос бўлган хусусий клиникалар танлаб олиниб, клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган ана шундай муассасалар рўйхати тузилади.
Бунда, ҳар бир хусусий клиникага сифатли таълим жараёнини амалга ошириш имкониятидан келиб чиққан ҳолда комиссия аъзолари:
— ўқитиладиган мутахассисликлар рўйхати;
— қабул квоталари кўрсаткичлари;
— қабул жараёни учун масъул котиблар номзодларини белгилайди.
Таъкидланишича, қабул жараёнлари ўрнатилган талабларга мос равишда амалга оширилади.
Шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари клиник ординатура мутахассисларини тайёрлайдиган хусусий клиникаларга ҳудудлар кесимида бириктирилади.
Бириктирилган тиббий олий ўқув юртлари ушбу шифохоналарга қабул жараёни, назарий таълим, сифатли узлуксиз таълим жараёнлари, билим ва кўникмалар назорати бўйича методик ёрдам кўрсатади.
Клиник ординаторларни ўқитиш ваколати берилган хусусий клиникалар ўрнатилган муддатда аккредитациядан ўтгандан сўнг уларга вазирлик томонидан белгиланган нусхадаги гувоҳнома тақдим этилади.

254views0replies
0

Комментарии