Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари давом этмоқда. Бир гуруҳ ўзбекистонлик санъаткорлар Озарбайжоннинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди ва мукофотлар тантанали топширилди.
Хусусан, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева "Озарбайжон халқ артисти" унвони билан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Ўзбек давлат симфоник оркестри бош дирижёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.