Поиск
RUUZ

Происшествия

Олий суд кутиш хонасида 66 ёшли эркак вафот этди

Суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида фуқаро беҳуш ҳолда ётган бўлган.

1166views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М.А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9:15га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М.А. беҳуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М.А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати хабар берди.
Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М.А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
1166views0replies
0

Комментарии