Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада АТ "Халқ банки" филиали ғазначиси қўлга олинди

У 200 млн сўмдан ортиқ пулларни қариндоши ва ўзининг пластик картасига ўтказиб, талон-торож қилган.

191views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан АТ "Халқ банки" Қувасой филиалининг мурожаатига асосан, терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида ушбу банк филиали ғазначиси Х.Р. ўзига бириктирилган банкоматни нақд пул билан тўлдириш ҳамда сейф қисмидаги кассеталарни олиш учун рухсат берилганидан ўз шахсий манфаатларида фойдаланганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг май-июнь ойларида жами 212,8 млн сўмни яқин қариндоши С.Ш. ҳамда ўзининг пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

191views0replies
0

Комментарии