Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида “Махсустранс” машинаси чиқиндини канал атрофига тўкиб кетди

Чиқиндиларни йиғувчи корхона “КамАЗ”и тўплаган чиқиндиларни белгиланмаган жойга тўккани учун жаримага тортилди.

283views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Зангиота туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” канали атрофидаги белгиланмаган ҳудудларга чиқинди ташлаган эркак жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолган.
Шайхонтоҳур тумани “Махсустранс” ДУКга тегишли бўлган махсус чиқинди ташувчи автомашина ҳайдовчиси “Бўзсув” канали атрофига ноқонуний равишда ҳар хил турдаги чиқиндиларни ташлаб кетган.
Ҳолат бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқбузарлик содир қилган автомашина ҳайдовчисига МЖтКнинг 91/1-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.
283views0replies
0

Комментарии