• 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 августа 2023

Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Самарқандлик шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини автомобиль юкхонасида олиб киришга уринган.

365
0

Жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" ЙПХ масканида Isuzu русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Аниқланишича, автомобиль ҳайдовчиси Х.Ш. "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор-бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 1100 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Шунингдек, бугун, 3 август куни тунги соат 00:05 атрофида "Омонқўтон" ЙПХ масканида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Автомобиль текширилганда юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, бирор-бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 500 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


365
0