• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 августа 2023

Фарғонада такси ҳайдовчиси машинасининг ойналарини синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди — видео

Эркак узр сўраб чиқди. Ҳодиса жойида бўлган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

842
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Фарғонада бир эркак Yandex Taxi ҳайдовчиси телефонига жавоб бермагани сабаб унинг машинасининг ойналарини уриб синдиргани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур эркак қўлга олинган.

"Узр, кечирасизлар. Озгина қизишиб кетдим. Жамоат жойида қонунни бузиб, тартибсизлик қилганим учун мана, жавоб бериб ўтирибмиз. Фуқаролардан узр сўрайман. Бу иш бошқа қайтарилмайди", - дейди у.

Шунингдек, ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур шахс ЖПКнинг 211-моддаси тартибида ушланган.

Ижтимоий тармоқда эркак ҳуқуқбузарлик қилаётган вақтда ўша ердаги ИИБ ходимлари уни олдини олмасдан, қараб тургани мазмунидаги муҳокамалар ҳам бўлди. Қайд этилишича, ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

842
0