Поиск
RUUZ

Общество

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари $2000 пора билан ушланди

У умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига тадбиркордан пора талаб қилган.

194views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. "О.Ф." МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
194views0replies
0

Комментарии