• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 августа 2023

Самарқандда бир нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди — видео

У тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган.

444
0


Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тест китобидаги саволлар акс этган суратлар тарқалган эди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7101863 рақамли тест топшириқлари китоби бу йилги тест синовларига тааллуқли бўлган.

Яъни жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилоятида тест топширган абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб, олиб чиқиб кетган.

Таъкидланишича, бу ҳолат видеокузатув орқали аниқланган.

Натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ, мазкур абитуриент тест синовидан четлаштирилган.

444
0