• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 августа 2023

Хоразмда автомобиллар тўқнашуви сабаб фуқаролар машина ичидан учиб тушди — видео

Gentra ва Damas автомобили ҳайдовчилари йўл қоидаларига амал қилмай, ЙТҲ содир қилган.

455
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Gentra ва Damas ўртасидаги тўқнашув акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчиликнинг кўплаб муҳокамаларига сабаб бўган эди.

Қайд этилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 31 июль куни Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳудудида 4R-160 автомобиль йўлининг 17- километрида содир бўлган.

Мазкур ЙТҲда Gentra ва Damas автмобиллари ўзаро тўқнашган.

Таъкидланишича, 45 ёшли Gentra ҳайдовчиси ҳамда 52 ёшли Damas ҳайдовчилари йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан, транспорт воситасини бошқарган.

Оқибатда тан жароҳати олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда Янгибозор тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


455
0