• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 2 августа 2023

Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлди — видео

ФВВнинг хабар беришича, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

1202
0
Видеодан кадр

Бугун, 2 август куни Тошкент шаҳридаги 50-сонли мактабда ёнғин содир бўлаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Соат 11:43 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, соат 11:52 да ёнғин ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1202
0