• 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Медицина 2 августа 2023

Тошкентда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

Вилоят ва шаҳарлардаги оториноларингология бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 миллион доллар йўналтирилади. Президент тегишли қарорни имзолади.

1232
0
ССВ

Фармонга мувофиқ 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилмоқда.

Марказ биноси пойтахтнинг Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчаси 103-уйда жойлашган.

Тиббиёт муассасасининг вазифалари қаторига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, оториноларингологик касалликлар ва бош-бўйин касалликларини ташхислаш ҳамда даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш киради.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб марказда клиник ординатура орқали "оториноларингология" мутахассислиги бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш ташкил этилади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига имтиёзли тоифадаги шахслар учун оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги соҳасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилди.

Касалхона ва поликлиникаларнинг оториноларингология бўлимларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 миллион доллар ажратилади.

2024 йилдан бошлаб кохлеар имплантация операцияларига тайёрланаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга ҳар йили давлат бюджети маблағлари ҳисобидан камида 2 минг дона рақамли эшитиш аппаратлари етказиб берилади.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари қабул қилиш ва диагностика бўлимида оториноларинголог ва юз-жағ жарроҳларининг қўшимча штат бирликлари жорий этилиб, кеча-ю кундуз иш олиб борилмоқда.

1232
0