Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда эркак аёлнинг сочидан тортиб судради ва каналга итариб юборди — видео

Тунги базмдан қайтаётган аёл эркак унга зўрлик ишлатмоқчи бўлганини айтмоқда.

1198views1replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум эркак аёлни уриб, сочларидан тортиб, кичик каналга итариб юборганлиги акс этган видео тарқалган эди.
Мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 июль куни Қашқадарё тумани "Жумабозор" маҳалласида содир бўлган.
Калтакланган аёлнинг таъкидлашича, аёл дугонаси билан меҳмондорчиликдан қайтаётган бўлган.
"Машина тўхтатганимизда тўхтамади, кейин у боллар бизга "ёпишиб", судрашга тушди. Менинг 2 млн сўмлик "цепочка" ва 1 500 000 сўмлик телефоним бор эди. У мажбурлаб, зўрламоқчи бўлганлиги сабаб кўйлакларимни ҳам йиртиб ташлади".
Шунингдек, аёл у эркак спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги, аёл эса ўзи ичмаганлиги фақат қўлида ароқ ва гўшт маҳсулотлари бўлганлигини билдирган.
"Лекин менинг шаъним ва обрўйимни тиклаб беролмайди", -дейди аёл.
Мазкур МФЙ раиси ҳолат назоратга олинганини ва аёлнинг кечқурун базмдан қайтганлиги, аёл кишига тўғри келмаслигини таъкидлади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда аёлга жароҳат етказган эркак қўлга олинган.

1198views1replies
0

Комментарии