Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада эркак Yandex ҳайдовчиси телефонга жавоб бермагани учун машинасининг ойналарини синдириб ташлади — видео

Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

993views1replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир эркак бошқа бир фуқаро билан жанжаллашиб, автомобили ойнасини синдириб юбораётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи Ш.С. “Яндекс” фирмаси орқали такси буюртма қилган ҳамда буюртмани мазкур фирма ҳайдовчиси Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бир оздан сўнг ўз бошқарувидаги Cobalt'да Ш.С. турган С.Темур кўчасига етиб келган.
Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчи И.Р.нинг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашган ва И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинланган.
993views1replies
0

Комментарии