• 12 790 сум
    22.17
  • 14 486 сум
    86.4
  • 163 сум
    -0.03
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 790 сум
    22.17
  • 14 486 сум
    86.4
  • 163 сум
    -0.03
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 1 августа 2023

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан ушланди

У қабул комиссиясининг котиби бўлиб, ўқишга киришда ёрдам учун 5000 доллар талаб қилган.

1088
0
Прокуратура департаменти

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи ҳамда 2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1088
0