Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй берганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди. Самарқанд вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳри "Нурли йўл" маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.