Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда чиқиндиларни сувга ташлаган 21 киши жавобгарликка тортилди

Табиатни ифлослантирган шахсларга қарийб 34 млн сўм миқдорда жарима қўлланилган.

275views0replies
0

Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманида чиқиндиларни сувга ташлаш билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқинди сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми, 65-моддаси 4-қисми, 91/1-моддаси 1-қисми, 91-моддаси 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилган. Натижада уларга 33 999 000 минг сўм миқдорида жарима солинган.

275views0replies
0

Комментарии