Поиск
RUUZ

Общество

Япония Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон фуқаролари Япония компанияларига қишлоқ хўжалиги, таъмирлаш ва қурилиш, шунингдек, кексаларга ғамхўрлик қилиш соҳаларида ишга олинади.

1946views0replies
0

miit.uz

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Япониянинг Glosal Partner Cooperative, Reigi Sahou ва Muroo компаниялари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги. 
Япония компаниялари Ўзбекистон фуқароларини меҳмонхона бизнеси, беморлар ва қарияларга ғамхўрлик қилиш, турар-жой ва нотурар биноларни таъмирлаш, қурилиш, автомобилларни таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ишга жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар натижасида меҳнат миграцияси соҳасидаги компаниялар билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, ҳар йили жами 400 нафар Ўзбекистон фуқаросини Японияда ишга жойлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Муроо билан ўзбекистонлик ишчиларни ушбу корхона ва унинг ҳамкорларига ишга жойлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.
Муроо вакиллари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг охирги бакалавриат босқичида япон тилини ўқитишга ихтисослашган талабаларни ишга жойлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Шу муносабат билан Япония компанияси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва олий таълим муассасаси ўртасида тузилган уч томонлама келишув асосида ишларни ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди. Натижада ҳар йили 100 га яқин Ўзбекистон фуқароси Японияда иш билан таъминланади.
1946views0replies
0

Комментарии