Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухородаги 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган. Ҳолат юзасидан ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

385views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухородаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБга Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (Халқ тилида “эски ПМК” савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар берилган.
Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб борилиб, савдо дўконларининг тахминан 700 м.кв. майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Ибн-Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган.
Ёнғиндан бозор тасарруфидаги павильон ва савдо дўконларининг 10.000 м.кв майдони сақлаб қолинди.
“Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган. Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган”, — дейилади хабарда.
385views0replies
0

Комментарии