Тоғаев Ботир Нормаҳмадович вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар Ботир Тоғаев Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Шукуров Алишер Нематуллаевич вазир ўринбосари лавозимига ўтган. У бунгача қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисодий масалалар, инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.