• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 июля 2023

Энергетика вазирлиги метан "заправка"ларда навбат кўпайиб кетганига изоҳ берди — видео

Наманганда газ қуйиш шохобчаларида ёзда ҳам навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди.

858
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида навбатлар кўпайиб кетгани акс этган видео тарқалди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятидаги барча метан "заправка"ларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган.

Видеода тарқалган ҳолатдаги "заправка" эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур "заправка"га газ етказиб бериш йўлга қўйилади.

Шунингдек, метан "заправка"ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ.

"Агар заправкаларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин", - дейилади хабарда.

858
0