Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда HUMO ва UZCARD карталаридан битта банкоматда пул ечиш мумкин

Ўзбекистонда HUMO ва UZCARD интеграцияси мувафаққиятли якунланди.

189views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга ошириш учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолагани, унга кўра, HUMO ва UZCARD тўлов тизимларининг ўзаро интеграцияси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 1 май санасига қадар, Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилди.
HUMO ва UZCARD тўлов тизимларини, хусусан, банкоматларни 2023 йилнинг май ойига қадар, тўлов терминали тизимларини 2023 йил охиригача ўзаро интеграциялаш бўйича ишларни босқичма-босқич якунлаш топширилган.
Бугун, 31 июль куни барча тижорат банкларининг банкоматлари иккала тўлов тизимининг ҳам карталарини қабул қилишлари учун бирлаштирилгани маълум қилинди.
Энди Ўзбекистон ҳудудидаги барча банкоматлар ушбу имкониятни қўллаб-қувватлайди. Фуқароларга банкомат HUMO ва UZCARD карталаридан транзакцияларни амалга ошириш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради.
189views0replies
0

Комментарии