Поиск
RUUZ

Экономика

Сўнгги 6 ойда истеъмолчиларга 579,5 млрд сўм кешбэк тўлаб берилган

Давлат солиқ қўмитаси 2 млн истеъмолчига тўланган пуллар миқдорини эълон қилди.

98views0replies
0

UzNews.uz

Солиқ ҳамкор тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 68 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган. Ўтказилган солиқ текширувларида тасдиқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фуқароларга 13,5 млрд сўм мукофот тўланган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
Қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг 502 млрд сўмга яқин пеняси ва якка тартибдаги тадбиркорнинг 476 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи, пеня ҳамда жарималари ҳисобдан чиқарилган.
Тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини кўпайтириш мақсадида қарийб 9 трлн сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга кўп қўшилган қиймат солиғи бюджетдан қоплаб берилган.
"Ўтган 6 ойида бюджетга 76,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланиб, режа 101,8 фоизга ижро этилди ёки 1,3 трлн сўм қўшимча даромад бўлди",- дейди Ҳошимова.
Шунингдек, иш ҳақи фондининг ўсиши Пенсия жамғармаси даромадларига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, тушумлар 26 фоизга ошган.
ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилишига қарамасдан 15,8 трлн сўм туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 млрд сўмга ўсган.
98views0replies
0

Комментарии