• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 31 июля 2023

Ўзбекистонда бу ҳафта +42 даражагача бўлган ҳарорат сақланиб туради

Ўзгидромет август ойининг бошида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

480
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво +35...+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42 даражагача исийди.

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

31 июль ва 1 августда шимолда ҳамда чўл ҳудудларда, 3-4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат +33...+38 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8-10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июль-4 августда +38...+40 даража атрофида бўлади.

480
0