Поиск
RUUZ

Общество

Энди мактаб ва ОТМларда ҳалоллик бўйича махсус ўқув дарслар ўтилади

Аксилкоррупция бўйича Сингапур тажрибаси асосида бир қатор келишувлар имзоланган.

275views0replies
0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шу кунларда хизмат сафари билан Сингапур давлатида бўлиб турибди.
Агентлик раҳбари Акмал Бурҳоновнинг маълум қилишича, музокаралар давомида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, келишувларга эришилган.
Хусусан,
— Сингапурнинг коррупцияга оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чораларни миллий амалиётга татбиқ этиш;
— Сингапур тажрибаси асосида ёшлар, шу жумладан, мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳалолликни тарғиб қилишга қаратилган махсус ўқув дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
— Ўзбекистонда замонавий аксилкоррупция механизмларини ишлаб чиқишда Сингапур аксилкоррупция бюроси экспертларини жалб қилиш;
— Сингапур амалиёти асосида хусусий сектор вакиллари ҳамда давлат идоралари молия ва иқтисод соҳасидаги ходимлар учун реал кейслар асосида қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш усулларини муҳокама қилиш ва бу йўналишда стандартларни жорий этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон давлат идоралари раҳбар кадрлари учун Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабида махсус ўқув курсларини ташкил қилиш ва давлат хизматчиларини Сингапур тажрибаси асосида қисқа муддатли курсларда малакасини ошириш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, ҳамкорликда коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчилар малакасини оширишга қаратилган лойиҳани ишга тушириш;
"Прокуратура идораларига ходимларни ишга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш, шунингдек, коррупцияга оид ишларнинг судда кўрилиши ва унда прокурор иштироки бўйича Сингапур тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат",- дейилади хабарда.
275views0replies
0

Комментарии