Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда "мост" дан тушиб кетган автобус ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео

Аввалроқ, тармоқларда автобуснинг йўловчилар билан кўприкдан қулаганлиги акс этган видеолар тарқалган эди.

1069views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, автобуснинг кўприкдан тушиб кетиш ҳолати "Уч қаҳрамон" фильмининг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган. Яъни тармоқларда тарқалган видео саҳналаштирилган ҳолат ҳисобланади.
Қайд этилишича, мазкур ўткир сюжетли фильм Кинематография агентлиги ва ИИВ ҳамкорлигида суратга олинмоқда.
Шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ҳудуд ЙПХ инспекторлари томонидан назоратга олинган.
Таъкидланишича, суратга олиш жараёнида ҳеч бир фуқаро жабрланмаган.
1069views0replies
0

Комментарии