Поиск
RUUZ

Реклама

Mirabad Avenue Ўзбекистондаги ноёб ресторан ва кафелар хиёбонини тақдим этади

Фақат умумий овқатланиш корхоналаридан иборат кўчанинг узунлиги 450 метрни ташкил қилади. Бу ерда энг яхши хорижий муассаса ва жаҳон франшизалари ўз эшикларини очади.

283views0replies
0

Mirabad Avenue – Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган премиум тоифадаги резиденция. 6 гектар майдонда аҳолининг максимал қулайлиги учун ҳамма нарса, жумладан, ривожланган инфратузилма мавжуд.
Турар жойнинг биринчи босқичи тўлиқ харид қилиш хиёбонига бағишланган бўлиб, Glamour Avenue, Podium ва New Millennium мультибрендли бутиклари, шунингдек, Valentino, Brunello Cucinelli, Dolce & Gabanna, Balmain ва бошқа кўплаб моно-бренд ҳашаматли бутиклари жойлашган.
Резиденция аҳолиси ва меҳмонлари учун учинчи босқичда 32 тагача муассасадан иборат ресторан ва кафелар хиёбони жойлашган. Бу ерда фақат энг яхши хорижий лойиҳалар ва глобал франшизалари тақдим этилади. Буларнинг барчаси Mirabad Avenue аҳолиси учун пиёда масофада.
15 июль куни резиденция ҳудудидаги биринчи муассаса – француз ресторани Michele Café Boutique'нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тез орада қуйидагилар хиёбонда ўз эшикларини очади:
- Француз Paul тармоғининг кафе-новвойхонаси;
- машҳур ресторатор Александр Орловнинг муассасалари – «Такахули» грузин необистроси ва «Хорошая девочка» ресторани;
- Британиянинг Morelliʼs франшизаси музқаймоқ дўкони;
- БААнинг етакчи Aiza Hospitality ресторан холдингининг иккита лойиҳаси – Дубайдаги машҳур Saya Brasserie тармоғининг филиали, шунингдек, итальян ресторани ва Cheeseria пишлоқ дўкони;
- Yann Couvreur француз қандолат бутиги;
- кўплаб тошкентликлар томонидан севимлига айланган Benedict кафесининг янги филиали.
Янги ҳамкорлар ҳақида тез орада Mirabad Avenue'нинг Instagram ва Facebook саҳифалари орқали эълон қилинади – қароргоҳ янгиликларидан биринчи бўлиб хабардор бўлинг.
Ҳозир Mirabad Avenue рестораторларни ҳамкорликка таклиф қилади. Агар сиз франшиза лойиҳасини ишга туширишни режалаштираётган бўлсангиз ва Ўзбекистонда идеал жой излаётган бўлсангиз, у ҳолда Mirabad Avenue резиденцияси энг яхши ечим бўлади. Ушбу видеони томоша қилиш орқали тижорат биноларининг барча афзалликлари ҳақида билиб оласиз.
Mirabad Avenue бизнесингиз учун идеал жой!
Ҳамкорлик бўйича қўнғироқ қилинг: +998 90 133 11 11.
Савдо офисининг манзили: Миробод кўчаси, Mirabad Avenue резиденцияси, D блок.
Telegram: @mirabad_avenue
Instagram: @mirabad_avenue
Facebook: @mirabad.avenue
Сайт: mirabad.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
283views0replies
0

Комментарии