Поиск
RUUZ

Общество

Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда айбланиб, қўлга олинди

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

812views0replies
0

Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида блогер Олимжон Ҳайдаров товламачилик устида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, у жорий йилнинг 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.
Қўшимча равишда, блогер “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?" номли салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган.
У мазкур пулдан умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, қўшимча 2,500 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
812views0replies
0

Комментарии