• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 июля 2023

Тошкентда 21 ёшли Malibu-2 ҳайдовчиси уриб юборган бола воқеа жойида вафот этди — видео

Вояга етмаган пиёда тартибга солинмаган "пешеход" дан ўтаётган бўлган.

856
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 июль куни соат 23:15 атрофида Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Аниқланишича, 2002 йилда туғилган О.А. Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган 2006 йилда туғилган пиёда А.С.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари сабаб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.


856
0