Поиск
RUUZ

Общество

6 ой ичида 870 нафардан ортиқ фуқаро ЙТҲ сабаб вафот этди

Жорий йилнинг олти ойида давомида 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилди.

166views0replies
0

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Бугун, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда йўл ҳаракати хавфсизлиги аҳволидан одамлар мутлақо норози экани кўрсатиб ўтилди.
Қайд этилишича, ўтган олти ойда 4 мингга яқин автоҳалокатлар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.
48 фоиз ҳодисаларга йўл инфратузилмасидаги камчиликлар сабаб бўлган. Пиёдаларга зарур шароит яратилмагани оқибатида жорий йилда улар иштирокида 1 минг 859 та ҳодиса юз бериб, 334 нафар пиёда вафот этган.
Энди, йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.
166views0replies
0

Комментарии